Германияда тошқиндан кўрилган зарар миқдори аниқланди
Германия ҳукумати офатдан кўрилган зарарни ҳисоблаб чиқди.


Биргина транспорт соҳаси тошқинлар натижасида тахминан 2 миллиард евро миқдорида зарар кўрган. Хусусан, темир йўллардаги зарар тахминан 1,3 миллиард еврони ташкил қилади.
Темир йўлнинг бир қатор участкаларида 600 километр йўл вайрон бўлган.
Рейнланд-Пфалз ва Шимолий Рейн-Вестфалияда тошқин бўлган жойларда темир йўлдан ташқари, кўприклар, автомагистраллар бузилган. Федерал ҳукумат 300 та вақтинчалик кўприк қуришни режалаштирмоқда.
Германия суғуртачилар уюшмаси раҳбари Ёрг Асмуссен тошқин рекорд даражада йўқотилишларга сабаб бўлганини айтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Германияда тошқин қурбонлари сони 169 кишига кўпайган. Европада табиий офатдан 200 киши ҳалок бўлди, 246 киши ҳанузгача бедарак йўқолган.
Насиба Тўхтаева







