Карелияда ўрмон ёнғинларини ўчириш учун сунъий ёмғир чақирилмоқда
Ўрмон ёнғинлари туфайли бутун Карелия ва Ёқутистоннинг яйрим туманларида фавқулодда вазият режими жорий этилди.

Карелияда фавқулодда вазият режими 20 июлдан 1 августгача кучда бўлади.
Ҳозир республикада 33 та аланга ўчоғи 7 300 гектарга яқин майдонни қамраб олган. Оловни ўчиришга 700 мутахассис ва 150 та техника жалб этилган.
Карелияда ўрмонлар июль ойи бошидан бери ёнмоқда. Аланга келиб чиқиши сабабларидан бири ҳудуд учун ноодатий бўлган қурғоқчиликдир.

Ёқутистонда алангадан чиққан тутун пойтахт Якутск ва юздан ортиқ аҳоли яшаш пунктларини қоплаб олган. Ҳаводаги азот диоксид концентрацияси рухсат этилган миқдоридан 6,5 мартага ошган. Аҳоли шифокорларга мурожаат қилишмоқда.
Айни пайтда ҳудудда 2 200 гектар майдон ёнмоқда. Мутахассислар оловни жиловлаш учун сунъий ёмғир чақиришмоқда.
Шарофат Маҳмудова







