Нигерияда асирга олинганлар озод қилинди
Нигерияда 100 киши жангарилар қўлидан озод қилинди.


Полиция ва хавфсизлик хизмати июнь ойида Замфара штатининг шимоли-ғарбий қисмида ўғирлаб кетилган маҳаллий аҳоли вакилларини жангарилар қўлидан қутқарди.
8 июнь куни bir гуруҳ жангарилар Мару туманидаги Манава қишлоғига ҳужум қилиб, 100 нафар маҳаллий аҳолини, асосан аёллар ва болаларни ўғирлаб кетишган эди. Полиция ва хавфсизлик хизмати жангарилар билан музокара олиб бориб, уларни аҳолини сўзсиз озод қилишга мажбур қилди.
Насиба Тўхтаева







