Нью-Йорк тутун билан қопланди
Тутунга сабаб қилиб, АҚШнинг Орегон, Вашингтон ва Калифорния штатларида авж олган ўрмон ёнғинлари дея кўрсатилмоқда.


Орегон, Вашингтон ва Калифорния штатларида авж олган ўрмон ёнғинлари туфайли АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри қалин тутун остида қолди.
Шаҳар ҳокимияти тутун бўлишига қарамай, аҳолини ҳаво сифати ҳақида қайғуришига ҳожат йўқлигини эълон қилди.
Бир неча кун ичида мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмидан совуқ ҳаво оқими кириши кутилмоқда, ҳафтанинг охирига қадар ҳавонинг катта қисми тозаланади, деди синоптиклар.
Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатларда ёнғинлар бир вақтнинг ўзида бир нечта штатларни - Орегон, Калифорния, Айдаҳо ва Аляскани қамраб олди. Одамлар эвакуация қилиниши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилган.
Насиба Тўхтаева







