Пластик чиқинди “овлаган” ғолиб 734 доллар ютиб олди
Бир кунда 80 иштирокчи 3 тоннага яқин чиқинди йиққан.


The Drum хабар қилишича, Мексиканинг Масатлан шаҳрида дунёда биринчи "пластик балиқчилик" турнири ўтказилди. Мусобақа иштирокчилари океандан кўпроқ пластик чиқинди "овлаш" бўйича беллашишди.
Бир кунда 80 иштирокчи 3 тоннага яқин чиқинди йиққан.
Corona пивоси ва We Believers креатив агентлиги турнир ташкилотчиси бўлди.
Океандан олиб чиқилган ҳар бир килограмм чиқинди учун балиқнинг бир килосидан кўпроқ ҳақ тўланди.
Ғолиб 369 кг пластик йиғиб, 14 800 песо (қарийб 734 доллар) ишлади.
Шарофат Маҳмудова







