“Россия ўз иттифоқчисига ёрдамга тайёр”- РФ ТИВ ўринбосари Руденко
Москва Тошкент билан Афғонистон масаласида доимий алоқада ва агар расмий Тошкент мурожаат қилса, унга ёрдам беришга тайёр.


Бу ҳақда Россия ТИВ ўринбосари Андрей Руденко РИА Новости билан суҳбатда маълум қилди.
Руденконинг сўзларига кўра, Афғонистондаги вазият Марказий Осиёга қандай таъсир қилиши доимий эътиборда ва РФ ўзининг стратегик ҳамкори ва иттифоқчиси бўлган Ўзбекистон билан ушбу масалада доимий алоқада бўлиб турибди. Агар Ўзбекистон раҳбарияти Россияга мурожаат билан чиқадиган бўлса, Россия ўз иттифоқчисига қўшимча ёрдам беришга тайёр экани қайд этилди.







