Россияда коронавируснинг янги штамми кўпаймоқда
Россияда коронавируснинг гамма деб номланган янги штамми кўпаймоқда.


Бу вариант Бразилияда пайдо бўлган.
Гамма, делта штамми каби юқумли эканлиги таъкидланмоқда. Коронавируснинг янги тури бўйича тадқиқотларнинг тўлиқ цикли тахминан икки ой давом этади.
Тадқиқот марказининг таъкидлашича, гамма ва делта "хавотирга солувчи" тоифага киритилган, чунки улар кўпроқ ўтказувчан, зарарли ва антителаларнинг таъсирини камайтириши мумкин.
Маълумотларга кўра, делта варианти ҳозирги кунда Россияда кенг тарқалган бўлиб, у аста-секин ўз ўрнини бошқа штаммларга бўшатяпти.
Насиба Тўхтаева







