Шаҳзода Гарри хотиралар китоби учун 20 миллион доллар аванс олди
Penguen Random House нашриёти шаҳзода Гаррининг хотиралар китобини нашр этиш учун унга бир неча миллион доллар аванс тўлаган.


Қайд этилишича, Сассекс герцогига хотиралари учун камида 20 миллион доллар тўланган. Нашрнинг ёзишича, Елизавета II нинг набираси бир йил давомида хотиралар китоби устида яширинча ишлаган.
Унинг муаллифи Пулицер мукофотига сазовор бўлган журналист Жон Мехрингер бўлиб, у иши учун 1 миллион доллар аванс олгани айтилмоқда.
Аввалроқ, шаҳзода Гарри китобдан тушган барча маблағни хайрия ишларига сарфлашини айтган эди.
Насиба Тўхтаева







