Ўзбекистон

Стратегик ташкилотларга газ учун оширилган коэффициент бекор қилинди

Вазирлар Маҳкамаси “Стратегик ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва уларда қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Стратегик ташкилотларга газ учун оширилган коэффициент бекор қилинди

 

 

Стратегик ташкилотларга етказиб берилаётган табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш ҳамда уларнинг молиявий аҳволини барқарор сақлаш мақсадида табиий газ қийматига 1,4 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилиши тартиби бекор қилинди.

Қарор қабул қилингунига қадар шартномадаги ҳажмлардан ортиқча етказиб берилган табиий газ қийматини 1,4 коэффициент қўлланмаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилиши керак.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 105-банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:

"Истеъмолчи томонидан табиий газ етказиб бериш учун тузилган шартномада белгиланганидан кўп ҳажмда ва газ таъминоти ташкилоти билан олдиндан келишилмасдан газ олинган тақдирда, истеъмолчидан (стратегик ташкилотлар бундан мустасно) шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган табиий газ қийматига нисбатан 1,4 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилади. Вужудга келган қарздорлик учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда:

- ушбу қоидаларга иловада кўрсатилган табиий газ етказиб беришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган стратегик ташкилотлар газ таъминоти ташкилотига тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда;

 - қолган истеъмолчилар газ таъминоти ташкилотига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда пеня тўлайди".

custom img

Жиззахда Nexia ва Cobalt тўқнашуви оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ қурбонлари орасида 54 ёшли Хитой фуқароси ҳам бўлгани айтилмоқда.

custom img

Самарқандда бедарак йўқолган аёлнинг жасади 3 ойдан бери топилмаяпти

Тахминларга кўра, у таниш йигит томонидан ўлдирилиб, жасади Дарғом каналига ташланган бўлиши мумкин.

custom img

1 йилгача қамоқ ва 82 миллионгача жарима: Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан зўравонлик учун жазолар кучайтирилади

Экологик партия ҳайвонларни ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

custom img

Тошкентда “Қора либосли аёл ташрифи” китоби тақдимоти ўтказилди

Тадбир доирасида адабий чиқишлар, саҳна кўриниши ва китоб имзолаш маросими ташкил этилди.

custom img

“Токиога йўл”: Чемпион руҳи ва миллий ғурур акс этган фильм

Ўзбекистон ва Япония кино ижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинган “Токиога йўл” бадиий филми миллий кино оламида муҳим воқеа сифатида намоён бўлди. Фильм бокс бўйича Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг ҳаёти, унинг машаққатли йўли ва катта ғалабалари асосида яратилган.

custom img

Президент бир гуруҳ геологларни мукофотлади

Геологлар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” орденлари ҳамда “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

custom img

Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда уларнинг халқаро миқёсдаги самарадорлиги ўрганилади

Дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манба асосида текширилади.

custom img

“Қамчиқ” довонида автомобиль хандаққа тушиб кетди

Қутқарувчилар автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"