Токиода коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда
Токиода Олимпия ўйинлари бошланишига бир неча кун қолганида коронавирусга чалинганлар сони рекорд даражага етди.


Бир кун ичида шаҳарда 1832 та янги ҳолат тасдиқланди. Бу сўнги 6 ой ичида қайд этилган энг юқори кўрсатгичдир.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Токиода эпидемиологик вазият келгуси ҳафталарда янада оғирлашади. Шунингдек, аҳолининг ёшроқ, эмланмаган қатламлари орасида касалликнинг сезиларли даражада ўсиши кузатилмоқда.
Япония пойтахтида 22 августгача фавқулодда вазият мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинлари 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади. Шунингдек, мухлисларнинг Токио ҳудудидаги барча спорт тадбирларига ташриф буюришлари тақиқланади.
Мамлакатда аҳолининг тахминан 23 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган, бу эса оммавий иммунитетини шакллантириш учун етарли эмас.
Насиба Тўхтаева







