Ўзбекистон

2016 йилги сайловлар ёдингиздами?

Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мажлисида мамлакатда Президент сайлови кампаниясига старт берилди.

2016 йилги сайловлар ёдингиздами?

 

 

Zamon.uz кампания иш бошлагани мунлосабати билан 2016 йилги сайловларни ёдга олди.


Сир эмаски, 2016 йилнинг сенятбрь ойида давлатимизнинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг вафоти кўпчиликда “энди нима бўлади?”,-деган саволни туғдирди. Мамлакатга узоқ йиллар давомида эришилган тинчлик ва барқарорликни асраб қоладиган, халқ фаровонлиги йўлида иш олиб борадиган раҳбар керак эди. Шу тариқа 2016 йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси президентлигига сайлов бўлиб ўтди. 


Кимлар президентликка номзод эди? 


Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик Палатасида фаолият юритадиган сиёсий партиялар президентлик сайловида биттадан номзод кўрсатиши шарт. 2016 йилда Республика парламентида 4 та сиёсий партия фаолият кўрсатар эди - ЎзЛиДеП, ХДП, “Адолат” СДП ва “Миллий Тикланиш”ДП.


2016 йилнинг 16 сентябрида ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши Президент вазифасини бажарувчи, Республика Бош вазири Шавкат Мирзиёевни партиядан номзод қилиб кўрсатди.


Ўз навбатида шу куни “Миллий Тикланиш” демократик Партияси Сарвар Отамуродов номзодини илгари сурди. 
17 сентябрь куни “Адолат” СДП Тошкентда бўлиб ўтган пленумида партия лидери Наримон Умаровнинг номзодини кўрсатган бўлса, ХДП Ҳотамжон Кетмоновни номзод сифатида тақдим этди.


Сайлов кампанияси. Натижалар ва янги тараққиёт йўли.


Номзодлар 2 ой давомида сайлов кампаниясида иштирок этишди. Аввалги сайловлардан фарқли ўлароқ ушбу кампанияни ёритишда ҳорижий ва маҳаллий ОАВлар нисбатан кенг жалб қилинди. Сайлов мамлакатнинг кейинги тараққиёт йўлини белгилашда муҳим ўрин тутар эди, шу сабабли жаҳон ҳамжамияти диққат-эътибори Ўзбекистонда бўлди. Халқаро ташкилотлар ҳам сайловга катта қизиқиш билан қаради. Масалан, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси илк бор Ўзбекистон Президенти сайловига тўлиқ таркибли миссия юборди.


2016 йил 4 декабрь куни Республика кейинги 5 йил учун янги раҳбар сайлади. Унда сайловчиларнинг 87.6 % қатнашди. Шу куни кечга яқин дастлабки натижалар эълон қилинди. 


Унга кўра:


“Миллий Тикланиш” партияси номзоди Сарвар Отамуродовга 421055 сайловчи овози ёки сайловчиларнинг 2.35 % ишонч билдирди ва Отамуродов  4 ўринни эгаллади;


“Адолат” СДП номзоди Наримон Умаров 619972 ёки  3.46 % овоз билан 3 ўринни эгаллади;


ХДП номзоди Ҳотамжон Кетмонов 669187  ёки 3.73 % овоз билан 2 ўринни эгаллади; 


ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёевга 15906724 овоз ёки сайловчиларнинг 88.61 % ишонч билдирди. Шавкат Мирзиёев мустақил Ўзбекистоннинг янги президенти этиб сайланди.


2016 йил 14 декабрь куни янги сайланган Президентнинг расман лавозимга киришиш маросими-инаугурацияси бўлиб ўтди. 


Янги ислоҳотлар даври


Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга янги тараққиёт руҳини олиб кира олди. Ўтган 5 йил давомида республика сиёсий ва  иқтисодий-ижтимоий соҳаларда катта ютуқларга эришди.


Биринчидан, Мирзиёев далат ташкилотлари фаолиятини шаффофлашишини таъминлай олди. Ташкилотлар фаолияти ҳақида халққа доимий равишда маълумот берила бошлади, давлат органлари ОАВ ва жамоатчилик билан мустаҳкам алоқалар ўрнатди.


Иккинчидан, сўз ва матбуот эркинлигининг жамият тараққиётидаги беқиёс ўрни англаб етилди. Том маънода мустақил ОАВ вужудга келиши йўлида катта қадам ташланди.


Учинчидан, муҳим иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди. 2017-йилда узоқ йиллардан сўнг ҳорижий валюта эркин конвертациясига рухсат берилди. Бунинг натижасида пул маблағлари айланмаси бир неча баробар ошди. Қишлоқ хўжалиги, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаси бир неча баробар ўсди. Фаол ташқи иқтисодий фаолият натижасида мамлакатга ҳорижий инвестициялар кириб келиши бир неча баробар кўпайди.


Тўртинчидан, республика ташқи сиёсати туб ўзгаришларга учради. Шахсан Президент сиёсий иродаси билан қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик муносабатлари ўрнатилди. 


Энг муҳими-инсонлар онгида катта ўзгариш, эртанги кунга янада мустаҳкам ишонч шаклланди.


2021-йил 24-октябрида навбатдаги Президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган сиёсий партиялар кимларнинг номзодини илгари суриши ҳозирча номаълум. Аммо шуниси аниқки, халқ эртанги куни тинч ва осуда ўтишига, барқарор ҳаёти давом этишини таъминлаб бера оладиган номзодгагина овоз беради.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

2016 йилги сайловлар ёдингиздами? | Zamon.uz