Жаҳон

Ашраф Ғани истеъфога чиқмагунга қадар Афғонистонда тинчлик бўлмайди — «Толибон»

«Толибон» ҳокимиятни монополиялаштириш ниятида эмас. Аммо музокаралар асосида Қобулда янги ҳукумат тузилмагунча ва Президент Ашраф Ғани истеъфога чиқмагунга қадар Афғонистонда тинчлик бўлмайди. Бу ҳақда бугун, 23 июль куни ҳаракати матбуот котиби Сухайл Шоҳин маълум қилди.

Ашраф Ғани истеъфога чиқмагунга қадар Афғонистонда тинчлик бўлмайди — «Толибон»

 

 

"Мен шуни аниқ айтмоқчиманки, биз ҳокимиятни монополиялаштиришга ишонмаймиз, чунки илгари Афғонистонда ҳокимиятни монополлаштиришга уриниб кўрган ҳар қандай ҳукуматлар муваффақиятсизликка юз тутган. Шундай қилиб, биз ушбу формулани ишга туширишни хоҳламаймиз”, дейди Шоҳин.

Шунингдек, ҳаракат матбуот котиби яқинда Қатарда бўлиб ўтган «Толибон» ва Афғонистон ҳукумати ўртасидаги музокараларни юқори баҳолаган. Шу билан бирга, Шоҳин «Толибон» номидан Қобулнинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги такрорий чақирувларига рад жавобини берган ҳамда Президент Ғани ҳокимиятдалигида бу иложсизлигини таъкидлаган.

Қайд этиш керакки, Сухайл Шоҳин нафақат «Толибон» матбуот котиби, балки ҳаракатнинг музокаралар гуруҳи аъзоси ҳамдир. У Афғонистон Президентини “уруш ўтини ёқувчи”, деб атаган ва Афғонистондаги сўнгги президентлик сайловларида фирибгарлик бўлганини таъкидлаган.

Маълумот учун, Афғонистондаги 2019 йилги президентлик сайловларида амалдаги Президент Ашраф Ғани 50,64 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонган. Ўз навбатида, Ғанининг энг яқин таъқибчиси ҳисобланган Абдулла Абдулла сайлов жараёнларида Ашраф Ғанининг фойдасига кўплаб қалбакилаштиришлар бўлганини таъкидлаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ашраф Ғани истеъфога чиқмагунга қадар Афғонистонда тинчлик бўлмайди — «Толибон» | Zamon.uz