Америка аскарлари Афғонистонни тарк этгани билан АҚШ ёрдам кўрсатишда давом этади — Оқ уй
Жо Байден ва Ашраф Ғани телефон орқали мулоқот қилди. Мулоқотда Байден Афғонистон билан дипломатик муносабатлар давом этишини билдирган.


АҚШ «Толибон»лар зарар етказиши мумкин бўлган, Афғонистон ҳукумати учун ишлаган афғонларни эвакуация қилишга ҳам тайёргарлик кўряпти. Фавқулодда вазиятлардаги миграция учун $100 млн ажратилиши белгиланган.
1-эвакуация қилинадиган 2,5 минг афғон яқин орада Виржиниядаги ҳарбий базага олиб келиниши кутиляпти.







