Филиппинда 13,2 минг киши эвакуация қилинди
Филиппин хавфнинг олдини олиш ва табиий офатларни бартараф этиш миллий кенгаши 13,2 минг киши эвакуация қилинганини эълон қилди. Бунга Марикина дарёси тошиб кетгани сабаб бўлди.


Қайд этилишича, сув сатҳи кўтарилишига кучли ёмғир сабаб бўлган.
Хавф остида қолган қуйи қисмда жойлашган аҳоли пункти яшовчилари 28 та марказга жойлаштирилди.
Таъкидланишича, маҳаллий ҳокимияти зарурат туғилса, эвакуация миқёси кенгайтирилишини эълон қилган.
Шарофат Маҳмудова







