Жанубий Африкада рекорд даражадаги совуқ ҳарорат қайд этилди
Айни вақтда қиш фасли ҳукум сураётган Жанубий Африканинг марказий қисмида рекорд даражадаги совуқ ҳарорат қайд этилди. Термометрлар нолдан пастга тушган.


Мамлакатнинг 19 минтақасида энг паст ҳарорат ҳақидаги тарихий ёзувлар янгиланди.
Масалан, Кимберли шаҳрида ҳаво ҳарорати минус 9,9 даражани ташкил этди. Минтақадаги бундай паст ҳарорат кўрсаткичлари метеорологик кузатувлар давомида қайд этилмаган.
Аҳолиси бўйича Жанубий Африканинг энг йирик шаҳри бўлган Ёханнесбургда ҳаво ҳарорати кечаси минус 7 даражагача пасайган. Совуқ об-ҳавонинг олдинги рекорди бу ерда 1995 йил 19-июлда қайд этилган - минус 6,3 даража.
Шунингдек, кўп йиллар давомида биринчи марта мамлакатнинг турли ҳудудларига қор ёғди. Жанубий Африкада совуқ об-ҳаво тахминан бир ҳафта давом этиши кутилмоқда.
Насиба Тўхтаева







