Жо Байден Афғонистон учун 3.3 млрд ажратмоқчи
АҚШ президенти Жо Байден Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан телефон орқали суҳбатлашди.


Бу ҳақда Оқ уй расмий сайти хабар қилмоқда.
АҚШ Афғонистон хавфсизлик кучларига ёрдам беришда давом этишини ва шу мақсадда 2022 молиявий йилда Конгрессдан 3,3 млрд доллар сўрашини билдирди.
"Президент Байден Қўшма Штатларнинг
афғон хавфсизлик кучларининг ҳимоя соҳасига ёрдам ажратишда давом этишини билдирди", - дейилади Оқ уй хабарида.
Хабарда таъкидланишича, 2022 молиявий йил учун Конгрессдан 3,3 млрд доллар сўралган. Шундан
- 1 млрд доллар Афғонистон ҳарбий ҳаво кучлари учун;
- 1 млрд доллар афғон кучларини ёнилғи, ўқлар ва ҳимоя қисмлари билан таъминлаш учун;
- 700 млн доллар афғон ҳарбийларининг маошларини тўлаш учун ажратилади.
Президент Афғонистонга бошқа ногуманитар ёрдамни ривожлантириш учун Конгрессдан яна 364 млн доллар сўради.
Оқ уй қайд этишича, президентлар афғонларнинг умумий манфаатларни қўллаб-қувватлаши учун бирлашиши ва мамлакатда адолатли сиёсий бошқарувга эришишда дипломатик иштирокнинг муҳимлигини таъкидлашган.
Шарофат Маҳмудова







