Ўзбекистонда яна 130 мингга яқин киши коронавирусга қарши эмланди
Ўзбекистонда 23 июль куни доза COVID-19’га қарши 184 622 доза вакцина қўлланилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Улардан 129 310 дозаси биринчи босқичда, 34 288 дозаси иккинчи босқичда ҳамда 21 024 дозаси учинчи босқичда қўлланилган.


Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши жами 6 129 752 доза вакцинадан фойдаланилган, уларнинг 1 606 771 дозаси иккинчи ва 613 962 дозаси учинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 3 909 019 кишини ташкил этмоқда.
23 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни
- Фарғона вилояти (29 157 доза),
- Наманган вилояти (24 513 доза),
- Андижон вилояти (19 561 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар
- Наманган вилоятида 813 847 доза,
- Фарғона вилоятида 791 110 доза,
- Андижон вилоятида 683 196 доза,
- Самарқанд вилоятида 574 028 дозани ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни Шавкат Мирзиёев аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида халққа мурожаат қилиб, коронавирус пандемиясидан огоҳ бўлишга чақирди.







