Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан муборакбод этди
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.


Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан муборакбод этиб, биродар Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.
Президентлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, уларни янги аниқ лойиҳалар ва амалий дастурлар билан бойитиш муҳим эканини таъкидладилар.
Аввалроқ, Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари суҳбатлашгани ҳақида хабар берган эдик.







