Ўзбекистон

Аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади

“Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади

 

 

Фармонга кўра, 2021 йил 1 ноябрдан:

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали давлат хизматларини кўрсатишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно);

Давлат хизматлари марказлари, “Лицензия” ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари белгиланган муддатидан 3 иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчиларнинг мурожаатларига асосан, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи уларга 1 иш кунида қайтарилади. Бунда ариза берувчига тегишли давлат хизмати бепул кўрсатилади.

2022 йил 1 январдан айрим давлат хизматларини (8 та) кўрсатишда ундириладиган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа тўловлар миқдорлари камайтирилади.

2021 йил 1 декабрдан:

чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, хорижий жисмоний ва юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга электрон рақамли имзо калити сертификатларини Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан бериш орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имкони яратилади;

Ўзбекистонда доимий яшамайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами соддалаштирилган тартибда туман (шаҳар) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида ҳамда давлат хизматлари марказларида амалга оширилади;

лицензия, рухсатнома, сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг дубликатини бериш учун миллий валютада белгиланган тўловлар БҲМнинг 10 фоизигача миқдорда белгиланади (қонунчилик ҳужжатларида тўловлар белгиланмаган ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизидан кам миқдорда белгиланган ҳоллар бундан мустасно).

custom img

Биринчи қоидабузарлик учун тадбиркорга огоҳлантириш берилади

Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек, бошқа шахсларнинг мол-мулкига зарар етмаган тақдирда, дарҳол жарима қўлланмайди. Тадбиркорга камчиликни бартараф этишга 10 кун берилади.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари ҳамкорликни кенгайтиради

Баликесирда ўтказилган халқаро медиафорум доирасида Ўзбекистон ва Туркия медиа ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

custom img

Ўзбекистон олийгоҳларида Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Мўғулистон фуқароларига 70 та грант ажратилди

Грантлар бакалавриат ва магистратура йўналишларини қамраб олади.

custom img

Тошкентда перфоратор ва бензопила ичига яширилган наркотиклар аниқланди

Наркотиклар Россиядан почта орқали юборилгани аниқланган.

custom img

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш 7,8 фоизга ошди

Жорий йилнинг январь–июль ойларида 54,3 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

custom img

Андижонда 11 килограммдан ортиқ марихуана сотаётган шахс ушланди

У гиёҳвандлик моддасини интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали ҳам сотишга уринган.

custom img

Энди уй-жойни “рассрочка”га олиб бўлмайдими?

Адлия вазирлиги тарқалган хабарлар юзасидан расмий изоҳ берди.

custom img

Жиззахда МИБ орқали бир оила яраштирилди

Шу тариқа алимент иши ярашув билан якунланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"