АҚШда чанг бўрони оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
АҚШнинг Юта штатида чанг бўрони туфайли кетма-кет йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлди

Натижада 7 киши ҳалок бўлган. Юта полициясининг хабар беришича, кучли шамол оқибатида кўтарилган чанг йўлни кўриш имконини ёмонлаштирган, натижада йигирмата машина ўзаро тўқнашган.
Бир неча киши жароҳат олди, баъзилари оғир аҳволда вертолётда касалхоналарга етказилган.
Автомобиль йўлида жанубий йўналишдаги транспорт ҳаракати тўхтатилди. Юта автомагистрали патруль хизмати бошқа шаҳарлардан ёрдам сўради.
Насиба Тўхтаева







