Исроил тиббий туризм учун очилиши мумкин
Вазирга кўра, Исроилга даволаниш учун келадиган фуқаролар кўплаб маълумотномалар, жумладан, ПЗР-тестлар билан келади.


Исроил туризм вазири Йоэль Развозов яқин орада тиббий туризм учун мамлакатга келадиганлар учун чегаралар очилишини эълон қилди. Унинг айтишича, бундай одамларга мамлакатга киришни тақиқлашга асос йўқ.
“Коронаинқирозгача тиббий туризм давлат хазинасига 1,5 млрд шекель олиб келган ва Исроилнинг чет элдаги ижобий имижига хизмат қилган. Соҳанинг кўплаб мутахассислари ишсиз қолди, уларга ёрдам бериб, тиббий туризмни тезроқ ҳаётга қайтариш керак”, - деди Развозов.
Вазирга кўра, Исроилга даволаниш учун келадиган фуқаролар кўплаб маълумотномалар, жумладан, ПЗР-тестлар билан келади. Бунинг устига, одатда улар шифокорлар ёки тез ёрдам машиналари томонидан кутиб олинади, шу сабабли Исроил фуқароларига хавф туғдирмайди.
Шарофат Маҳмудова







