Ўзбекистон

Ўзбекистонда август ойидан коронавирусга қарши ўзбек-хитой вакцинасини ишлаб чиқариш бошланади

Ўзбекистонда август ойидан бошлаб COVID-19’га қарши ўзбек-хитой вакцинаси ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда август ойидан коронавирусга қарши ўзбек-хитой вакцинасини ишлаб чиқариш бошланади

 

 

Қайд этилишича, вакциналарни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан музокара ўтказиш мақсадида 24 июль куни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев ва Jurabek Laboratories компанияси вакиллари, шунингдек, Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси бош муҳандиси Ван Чжи Сзюн, хорижий мамлакатларга экспорт қилиш бўлими директори Чен Фан У ҳамда бошқалар иштирокида учрашув бўлиб ўтган.

«Хитойлик ҳамкорлар Ўзбекистоннинг фармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқариш салоҳияти билан дастлабки танишувлари натижасида коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришнинг инфратузилмавий имкониятларига юқори баҳо берди. Компаниянинг бош муҳандиси Ван Чжи Сзюн Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариш қувватлари мазкур вакцинани ишлаб чиқариш талабларига тўлиқ мувофиқ эканлигини таъкидлади», — дейилади вазирлик ахборотида.

Учрашувда Хитой компанияси билан вакциналарни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланган. Жумладан, Ўзбекистонда вакцина ишлаб чиқариш учун Хитой томонидан хом ашё етказиб бериш муддатлари ва ҳажми борасида дастлабки келишувларга эришилган. «Томонлар Ўзбекистонда биринчи босқичда ойига 10 миллион доза вакцина ишлаб чиқариш ва кейинчалик бу кўрсаткични йилига 200 миллион дозага қадар олиб чиқиш мумкинлиги бўйича фикр алмашди», — дейилади хабарда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда август ойидан коронавирусга қарши ўзбек-хитой вакцинасини ишлаб чиқариш бошланади | Zamon.uz