Саудия ҳукумати умра зиёратига рухсат бермоқда
Саудия Арабистони якшанба кунидан умра зиёратига борадиган мусулмонлар зиёратгоҳларини қайта очади, деб хабар қилмоқда SPA давлат ахборот агентлиги.


"Масжид-ул Ҳарам умра зиёратчилари ва ибодат қилувчиларни қабул қилишга тайёр", деб агентлик SPA Масжидул Ҳарам раҳбарининг ўринбосари Саъд ибн Муҳаммад ал-Муҳаймиднинг сўзларини келтирган.
Унга кўра, зиёратчилар Ҳарамга ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган чоралар асосида қабул қилинади.
Саудия Арабистонининг 60 минг фуқароси қатнашган бу йилги ҳажда илгариги йиллардан анча кам зиёратчи қатнашган бўлса-да, COVID-19 пандемияси шароитида ўтказилган 2020 йилги ибодатдан кўра кўпроқ ҳожилар иштирок этди. Ўтган йили Саудия Арабистони ҳукумати пандемия сабабли Ҳаж зиёратини 10 минг мусулмонга чеклаб қўйган эди.







