Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик режаси маълум қилинди
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг бу ҳафта учун режалаштирган тадбирлари ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, бугун Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган янги лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтади.
Эртага Шавкат Мирзиёев кон-металлургия саноати ривожи билан танишади.
Ҳафта мобайнида ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш;
Ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти август ойининг бошига мўлжалланган ва таклифлар 31 июлгача қабул қилинади.








