Швейцария сув остида қолди
Швейцарияда кучли ёмғир туфайли икки кантон (вилоят) сув тошқини юзага келди.

Бинолар ва автомобиллар сув остида қолди.
Люцерн ҳокимияти хабарига кўра, кантондаги бинолар ва кўчалар шанба кунидан бери сув остида қолмоқда. Қутқарувчилар 200 дан ортиқ хабар қабул қилган. 19 та ўт ўчириш гуруҳи фаоллаштирилган. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.







