Стоунхендж ҳам ЮНЕСКО рўйхатидан чиқарилиши мумкин
Ливерпулдан кейин Стоунхендж ҳам ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси мақомидан айрилиши мумкин.

Бу ҳақда ташкилот Британия ҳукуматини огоҳлантирган. Экспертларнинг фикрича, Буюк Британия ҳукумати ёдгорликни ҳимоя қилиш бўйича ўз вазифасини бажармаяпти. ЮНЕСКО Стоунхенжни йўқолиш хавфи остида қолаётган маданий бойлик рўйхатига киритишини айтиб огоҳлантирди.
Ташкилотнинг норозилигига машҳур тош доира ёнидан ўтадиган, 1,7 млрд фунт стерлинг қийматли туннель лойиҳаси сабаб бўлди.
Бундан ташқари, ЮНЕСКО Буюк Британиядага 31 та объект, жумладан Вестминстер саройи, Шотландиянинг Эдинбург шаҳри, Лондондаги Тауэр ва Корноул тарихий туманларини қаттиқ кузатишини айтди. Уларнинг барчаси қурилиш лойиҳалари ёки реконструкция туфайли хавотирга сабаб бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ливерпуль ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатидан чиқарилган эди.
Шарофат Маҳмудова







