Келгуси ўн йилликларда инсоният янада кучли иссиқлик тўлқинларига дуч келади
Олимлар мавжуд ҳарорат кўрсаткичларидан анча юқори бўлган иссиқлик оқимига тайёргарлик кўриш зарурлигини таъкидлашмоқда.


Компютер симуляциялари ва ўтган йиллардаги об-ҳаво ҳисоботларидан фойдаланган ҳолда, улар глобал исиш давом этар экан, рекорд даражадаги иссиқлик тўлқинларини тахмин қилишди.
Тадқиқод муаллифларининг сўзларига кўра, иқлим ўзгаришлари ғайритабиий иссиқликнинг асосий сабабидир.
Натижалар шуни кўрсатдики, иссиқхона газлари туфайли экстремал ҳарорат 2021 йилдан 2050 йилгача 2-7 марта, 2051 йилдан 2080 йилгача эса 3-21 марта кўтарилади.
Айни пайтда Ер ҳар ўн йилда Цельсий бўйича 0,18 даража исимоқда- бу 40 йил аввалгига нисбатан тезроқ.







