Ўзбекистон

Ўзбекистонда букмекерлик ва тотализатор фаолияти ҳали ҳам қонуний эмаслиги маълум қилинди

Ўзбекистон ҳудудида букмекерлик ва тотализатор фаолиятини амалга ошириш учун бирор-бир хўжалик юритувчи субъектларга лицензия берилмаган. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабар берди.

Ўзбекистонда букмекерлик ва тотализатор фаолияти ҳали ҳам қонуний эмаслиги маълум қилинди

 

 

Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан лицензия олиш орқали букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш назарда тутилган эди.

Шу билан бирга, онлайн қимор билан шуғулланувчи ташкилотлар, иштирокчилар мажбуриятларини тартибга солиш, келишилган ўйинларнинг олдини олиш мақсадида Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига Маъмурий ва Жиноят кодексига тегишли қўшимча ҳамда ўзгартиришлар киритиш вазифаси юклатилган.

Маълумот учун, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги апрель ойининг бошида тугатилган ва унинг барча ваколатлари Молия вазирлигига ўтказилган эди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги 2021 йил 1 январдан кучга кирган Президент фармони ижросини ўрганиш олиб борган. Шу мақсадда, агентлик март ойида Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига сўров хати юборган.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги 2021 йил 25 мартда тақдим этган маълумотда ўша вақтда лицензиялаш бўйича ҳукуматнинг қарор лойиҳалари ишлаб чиқилаётгани ҳамда Ўзбекистон ҳудудида букмекерлик ва тотализатор фаолиятини амалга ошириш учун бирон-бир хўжалик юритувчи субъектларга лицензия берилмагани қайд этилган.

«Юқоридагиларга асосланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 191-моддасига (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар) ва Жиноят кодексининг 278-моддаларига (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) мувофиқ букмекерлик ва тотализатор каби фаолият тури ҳали ҳам қонуний эмас», — дейилади хабарда.

Агентлик «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасига (рекламага доир асосий талаблар) мувофиқ ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулот тўғрисида ахборот тарқатиш тақиқланишини эслатиб ўтган.

 

custom img

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

15-22 май кунлари кутилаётган ёғингарчиликлар юзасидан “Ўзгидромет” муҳим огоҳлантириш билан чиқди.

custom img

Маданий мерос миллий рўйхатига киритилган объектлар сони 67 тага ошди

Ҳозирда давлат муҳофазасидаги объектлар сони 8437 тага етди.

custom img

Андижонда Қўқон университети филиали талабалари овқатдан заҳарланди

Университет ошхонасида овқатланган 15 нафар талаба оммавий заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган.

custom img

Журналистлар уюшмасида “Оммавий ахборот воситаларида оила мавзуси ёритилиши”га бағишланган йиғилиш ўтказилди

Тадбир доирасида Нозима Воҳидова “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирланди.

custom img

Бозор фаолиятидаги ортиқча талаблар 30 фоизга қисқартирилади

Мажбурий талаблар ягона реестрга киритилиб, электрон мониторинг тизими жорий этилади.

custom img

“Шаҳристон” метро бекатида ойнали ҳимоя тўсиқлари жорий этилади

“Мингўрик – Жанубий вокзал” ва “Жанубий вокзал – Чилонзор буюм бозори” метро йўналишлари қурилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Ҳарбий хизматчиларга йилига бир марталик 100 БҲМгача моддий ёрдам берилади

Шунингдек, камида 20 йил хизмат қилган ҳарбийлар учун имтиёзли санаторий йўлланмалари ва қўшимча моддий ёрдам жорий этилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Болалар омбудсмани фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилмоқда

Бола ҳуқуқлари бўйича вакили ҳуқуқий мақоми ва ваколатлари таъсирчанлиги кучайтирилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"