Намойишчилар Токиодаги Олимпия ўйинларини тўхтатишни талаб қилишмоқда
Токиода Ёзги Олимпиада ўйинлари фонида COVID-19'нинг 2,8 мингдан ортиқ янги ҳолатлари тасдиқланди.


Кўрсаткич 2021 йил 7 январда шаҳарда 2,5 минг ҳолат қайд этилганидан бери илк бор рекорд даражага кўтарилди. Шаҳарда коронавирус билан касалланишнинг кескин ортиги сабабли фавқулодда ҳолат амал қилмоқда, у 22 августгача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Токиода пандемия авжига чиққанлиги сабабли фуқаролар Олимпиадага қарши норозилик билдиришган эди. Намойишчилар Олимпия ўйинларини тўхтатишни талаб қилишди - улар очилиш маросими бўлиб ўтган миллий стадион олдига тўпланишган.
Насиба Тўхтаева







