Жаҳон

"Толибон" Гилменд вилоятида Афғонистон ҳарбий ҳаво кучлари вертолётини уриб туширди

"Толибон" радикал ҳаракати Афғонистон ҳарбий ҳаво кучлари Гилменд провинциясида вертолётини уриб туширганини тасдиқлади.

"Толибон" Гилменд вилоятида Афғонистон ҳарбий ҳаво кучлари вертолётини уриб туширди

 

 

 

"Гилменд вилояти марказидагм Над-е Али тумани яқинида душман ҳарбий вертолёти ҳаракат аъзолари томонидан уриб туширилди. Шунингдек туман маркази ва полиция раҳбари қўлга олинди", - деб ёзди ҳаракат вакили Заибулла Мужохед ўзининг Twitter саҳифасида.

Шунингдек, толиблар ҳужум вақтида кўплаб афғонлар ҳалок бўлгани, қуроллар қўлга олинганини хабар қилган.

Аммо, ОАВ хабарига кўра, Гилмендда вертолёт авария ҳолатида қўнган.

Пажвак маҳаллий агентлигининг Афғонистон аримиясига таяниб берган хабарига кўра, вертолёт "Толибонга" қарши операция вақтида техник сабабларга кўра қаттиқ қўнишни амалга оширган.

Армия хабарига кўра, ҳеч ким жабрланмаган. Бортда бўлганлар эвакуация қилинган, вертолёт эса йўқ қилинган.

 

Шарофат Маҳмудова

custom img

ЖЧ-2026 ўйинларига 6,8 млн томошабин ташриф буюрди

Шимолий Америкада ўтказилган 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати тарихдаги энг кўп томошабин йиғган турнирга айланди.

custom img

Жиззахда шахсий фото ва видеоларни тарқатиш билан таҳдид қилиб пул талаб қилган шахс ушланди

У маҳалладошини шахсий тасвирларини тарқатиш билан қўрқитиб, 1,5 млн сўм талаб қилган.

custom img

Украина Қозоғистон нефти ортилган танкерларга ҳужум қилди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, нефть юклаш эса вақтинча тўхтатилди.

custom img

АҚШ Эрон билан музокараларни давом эттиришга тайёр — Рубио

АҚШ Давлат котиби дипломатик уринишлар самара бермаса, бунинг оқибатлари Эрон учун оғир бўлиши мумкинлигини айтди.

custom img

Россиянинг бир неча ҳудудига дрон ҳужуми уюштирилди, саккиз киши ҳалок бўлди

Киев зарбалар ҳарбий логистика ва дрон ишлаб чиқариш билан боғлиқ объектларга қаратилганини билдирди.

custom img

Перуда юз берган кетма-кет зилзилалар оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди

Табиий офатдан зарар кўрган 300 га яқин аҳоли вақтинчалик чодирларга жойлаштирилган.

custom img

Месси ва Роналду билан бир ойга ўрин алмашишни истардим — Трамп

АҚШ президенти футбол афсоналари Месси ва Роналдунинг ҳаёти ўзиникидан анча осон эканини таъкидлади.

custom img

Ароқчи: Нетаняхунинг мақсади — Эронни парчалаш

Эрон ташқи ишлар вазири Теҳрон босимларга қарамай ўз суверенитетини ҳимоя қилганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"