Жаҳон

Макрон ўзининг Гитлерга ўхшатилишига чидай олмади

Франция президенти Эммануэл Макрон ўзининг Адольф Гитлерга ўхшатиб қилинган коллажи учун Мишел-Анге Флори исмли фуқарони судга берди.

Макрон ўзининг Гитлерга ўхшатилишига чидай олмади

 

 

Коллаж Франциянинг жанубидаги Тулон ва Ла-Сен-сюр-Мер шаҳарлари ўртасида осилган бўлиб, унда президент Макрон фашистлар етакчиси Гитлерга ўхшатилган ва ёнига «Итоат қил, эмлан!» деб ёзилган. Макроннинг истагига кўра, Париждаги адвокатлик фирмаларидан бири ушбу коллажни тайёрлаган Флорининг устидан судга шикоят қилди. Флори “жамоат жойида президентни ҳақорат қилиш” бўйича айбланяпти.

 

Франция президенти баъзи касб эгаларининг коронавирусга қарши мажбурий эмланиши ҳақидаги қонун туфайли танқидга учраяпти. 26 июль куни парламентда қабул қилинган қонунда касалхоналар ва қариялар уйлари ходимлари, ўт ўчирувчилар сингари муайян касб эгаларининг мажбуран эмланиши белгилаб қўйилган. Оммавий норозилик намойишлари ҳам ушбу қонуннинг қабул қилинишини тўхтатиб қололмади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Макрон ўзининг Гитлерга ўхшатилишига чидай олмади | Zamon.uz