Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан бўладиган очиқ мулоқотига тайёргарлик қандай кўрилмоқда?

30 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан бўлажак очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш, тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Штаб фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан бўладиган очиқ мулоқотига тайёргарлик қандай кўрилмоқда?

 


Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов, инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Воитов, бизнес-омбудсман Д.Қосимов ва Ўзбекистон Республикаси  Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири А.Алламуродов спикерлар сифатида сўзга чиқди.


Режалаштирилган тадбирга тайёргарлик кўриш жараёни, шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ташкил этилган тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Штаб фаолияти муҳокама қилинди.


Таъкидланганидек, иқтисодий ўсишни таъминлашда ўрта ва кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш муҳим ўрин тутади. Айни пайтда бу йўналишда амалий чора-тадбирлар кўрилаётганига қарамай, тадбиркорлар ўз фаолияти давомида бир қатор тизимли ва хусусий муаммоларга тез-тез дуч келмоқда.


Шу муносабат билан, давлат ва бизнес ўртасида конструктив мулоқот ўрнатиш ва жойлардаги вазиятни холисона баҳолаш учун тадбиркорлар ва инвесторлар билан мақсадли ишларни фаоллаштириш ҳамда мамлакатда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш мамлакат ишбилармонлик доиралари вакиллари билан муносабатларнинг тубдан янги шакли эканлиги ҳақида фикрлар билдирилди.


Штаб фаолияти ва тадбиркорлардан энг кўп тушаётган мурожаатлар масалаларига тўхталиб ўтилди. Статистик маълумотларга кўра, кредит ресурслари, ер участкалари ажратиш, ишлаб чиқариш корхоналарини муҳандислик инфратузилмасига улаш ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар энг кўп учраётган муаммолардир.


- Штаблар ҳудудларда ҳам фаолият кўрсатмоқда - дейди Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари,  инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов. — Уларга ҳар бир масъул вазирлик ва идорадан уч нафар ходим бириктирилган. Тадбиркорлардан келиб тушаётган таклиф ва мурожаатлари 16 йўналишга тақсимланиб, уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида мониторинг олиб борилмоқда. Қабул қилинган якка тартибдаги мурожаатларга кўра, ишчи гуруҳ вакиллари тадбиркорлар билан шахсан боғланиб, уларнинг масалаларини зудлик билан ҳал этиш чораларини кўрмоқда.


Штаб ташкил этилганидан буён тадбиркорлардан 7146 та мурожаат, жумладан, хусусий характердаги 5783 та мурожаат, тизимли характердаги 1234 та масала ва бошқалар келиб тушгани маълум қилинди.


Штабнинг таҳлилий гуруҳи тизимли ва алоҳида муаммолар бўйича келиб тушаётган мурожаатларни тизимлаштириш ва таснифлаш ҳамда уларнинг ечимларини ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан бўладиган очиқ мулоқотига тайёргарлик қандай кўрилмоқда? | Zamon.uz