Японияда фавқулодда ҳолат режими узайтирилди
Япония иқтисодий тикланиш вазири Ясутоси Нисимура Токиода COVID-19 туфайли эълон қилинган ҳукумат фавқулодда ҳолат режимини 31 августгача чўзганини эълон қилди.

“Биз Токио ва Окинавада фавқулодда ҳолат режимини узайтиришга қарор қилдик”, - деди Нисимури экспертлар комиссияси йиғилишида.
Вазир рўйхатга Сайтама, Канагава, Тиба ва Осака префектураларини ҳам қўшди.
Олдинроқ Япония ҳукумати Токиода 22 августгача фавқулодда вазият режимини эълон қилган эди.
Шарофат Маҳмудова







