Жаҳон

Маошини олмаган эксковаторчи янги қурилган бинонинг бир қисмини бузиб ташлади

Германиянинг Блумберг шаҳрида маошини олмаганидан хафа бўлган экскаваторчи янги қурилган уйнинг бир қисмини бузиб ташлади.

Маошини олмаган эксковаторчи янги қурилган бинонинг бир қисмини бузиб ташлади

 

Бу ҳақда Bild нашри хабар қилмоқда.

Эркак экскаватори ёрдамида янги қурилган бинонинг балконларини бузиб ташлаган. Шунингдек, автомобиль қўйиш жойлари ҳам зарар кўрган. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, эркак етказган зарар 500 минг еврога баҳоланмоқда.

Воқеани элликка яқин одам кузатган. Қонунбузар бинонинг бир қисмини бузиб ҳовуридан тушгач, машинасига ўтириб кетган. Шундан сўнг унинг ўзи полиция бўлинмасига келган. Айтишича, у маст бўлмаган ва наркотик моддалар таъсири остида бўлмаган.

Ҳозир мутахассислар воқеа бинонинг умумий ҳолатига қандай таъсир қилганини ўрганишмоқда.

Шарофат Маҳмудова

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Маошини олмаган эксковаторчи янги қурилган бинонинг бир қисмини бузиб ташлади | Zamon.uz