Пентагон Афғонистондаги Ми-17 вертолётларига маблағ ажратишни тўхтатади
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш Афғоинстоннинг Хирот шаҳрида БМТ миссияси мажмуасига уюштирилган ҳужумни кескин қоралади, деди Бош котибнинг расмий вакили ўринбосари Фархан Ҳақ.

Бундан аввалроқ БМТнинг Афғонистонни қўллаб-қувватлаш бўйича миссияси (МООНСА) сайтида мамлаканинг шимоли-ғарбида жойлашган Хирот шаҳридаги БМТ инфратузулмасининг асосий мажмуасига ҳужум уюштирилгани ҳақда хабар берилган эди. Натижада бир нафар полициячи ҳалок бўлган. БМТ ходимлари жароҳат олмагани айтилмоқда. Миссия биносининг кириш ҳудуди ўқотар қуроли ва гранатомётдан ўққа тутилган.
"Бош котиб Хирот шаҳридаги БМТ мажмуасига уюштирилган ҳужумни қоралайди", - деб баёнот берди Фархан Ҳақ.
“Бош котибнинг эслатишича, БМТ ходимларига ёки иншоотларига ҳужум қилиш халқаро қонунлар билан тақиқланган ва ҳарбий жиноят сифатида қабул қилиниши мумкин” деди у.







