Афғонистондаги ҳукумат кучлари 254 нафар Толибонни йўқ қилди
Афғонистондаги ҳукумат кучлари 254 нафар Толибонни йўқ қилди ҳамда 97 жангари тан жароҳати олди.

Ҳирот ва Гилменд вилоятларининг маъмурий тузилишлари учун жанглар олиб борилмоқда. Афғон ҳарбийлари Қобул, Қандаҳор, Фараҳ, Саманган, Капис ҳудудларида ҳам террорчилар билан жанг қилмоқда. Гилменд вилоятининг Лашкаргоҳ ҳудудида кечаги жангларда 51 нафар террорчи йўқ қилиниб, 49 нафар Толибон яраланган.
Афғонистон Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Инжил ва Ҳирот вилоятидаги жангариларга қарата амалга оширилган ҳаво зарбалари натижасида 66 нафар Толибон ҳалок бўлган ва яна 13 нафари яраланган.
Қайд этиш керакки, АҚШ Афғонистондан ўз ҳарбий қўшинини олиб чиқишни бошлаши билан мамлакатда Толибон ҳаракати жангарилари ва ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашув кучайди. Бугунги кунга келиб толиблар Афғонистоннинг қишлоқ жойларидаги катта ҳудудларни ўз назоратига олиб, йирик шаҳарларга ҳужум уюштирди. Аввалроқ, Қандаҳор аэропортида учта ракета отилгани ҳақида хабар берилган эди. Шу муносабат билан барча рейслар бекор қилинган.







