Бугун юртимизда Темир йўл транспорти ходимлари куни нишонланмоқда
Байрам муносабати билан энг фаол ходимлар “Фахрий темирйўлчи” белгиси билан тақдирланди.

30 июль куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида соҳа ходимларининг касб байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси v.b. X.Xasilov, унинг ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари ҳамда бир гуруҳ темирйўлчилар, мукофот соҳиблари иштирок этди.
Байрам тадбирида X.Xasilov сўзга чиқиб барча темирйўлчиларни яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда Темирйўлчилар касб байрами билан муборакбод этди.
Бу йил 29 нафар темирйўлчи узоқ йиллик самарали меҳнати, ишдаги ютуқлари ва ташаббус кўрсатганлиги муносабати билан “Фахрий темирйўлчи” белгиси ҳамда Ўзбекистон Республикасида жорий этилган базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз баробарида пул мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2 нафар ходими "Қазақстан темир жоли” Миллий компанияси томонидан “Туркистон – Сибир” темир йўлининг 90 йиллиги муносабати билан мукофотланди. X.Xasilov ушбу мукофотларни ўз эгаларига тантанали тарзда топширди.







