500 нафарга яқини афғонистонлик ГФРга кўчиб кетиш истагини билдирди
Германия ҳукумати вакиллари шанба куни Доҳада “Толибон” аъзолари билан махфий учрашув ўтказган.

Бу ҳақда Bild газетаси ўз манбаларига таяниб хабар қилмоқда.
Нашр маълумотига кўра, музокарада Германия томонидан Афғонистон ва Покистон бўйича махсус комиссар Яспер Вик қатнашган.
Таъкидланишича, учрашувда Афғонистондаги Германия гуманитар ташкилотлар ходимлари ҳамда Бундестаг ва ГФР федерал полициясига халқаро операцияларда ёрдам берган афғонларнинг хавфсизлик кафолати масалалари муҳокама қилинган.
Айни пайтда Афғонистонда 700 нафарга яқин маҳаллий аҳоли Германия гуманитар ташкилотлари билан ҳамкорлик қилган, улардан 500 нафарга яқини ГФРга кўчиб кетиш истагини билдирган.







