Жаҳон

Асқар Акаев Бишкекка олиб келинди

Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Акаев Бишкекка олиб келинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий Хавфсизлик Давлат қўмитаси хабар бермоқда.

Асқар Акаев Бишкекка олиб келинди

 

 Акаев “Қумтор” Олтин кони билан боғлиқ жиноий иш доирасида Қирғизистонга келтирилган. Қирғизистон Миллий Хавфсизлик Давлат қўмитаси Асқар Акаев ва бошқа юқори мартабали собиқ амалдорларни 1992 йил “Қумтор” бўйича бош лойиҳани тузишда, 1994 йилда келишувга ўзгартиришлар киритишда, бундан ташқари 2003 йилда Канаданинг Cameco компанияси билан тузилган бош шартномани қайта тузишдаги коррупцион ҳолатлар учун жавобгарликка тортилганини маълум қилди. 


Асқар Акаев 1990-2005 йилларда Қирғиз республикаси президенти бўлган. 2005 йилдаги Лола Инқилоби натжасида ҳокимиятдан четлатилган. Шундан кейин у Россияга кетган. Бу ерда собиқ президент илмий фаолият билан шуғулланган.


Қирғизистон Миллий Хавфсизлик давлат қўмитаси 2021 йил 8 июль куни Республиканинг собиқ президентлари- Асқар Акаев ва Курманбек Бакиевни  “Қумтор”  иши доирасида халқаро қидирувга берган эди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Асқар Акаев Бишкекка олиб келинди | Zamon.uz