Исроил ҳарбийлари билан тўқнашувда 270 нафарга яқин фаластинлик жароҳатланди
Иордан дарёси ғарбий соҳилида Исроил ҳарбийлари билан тўқнашувлар пайтида 270 нафарга яқин фаластинлик жароҳат олди.

Маълумотларга кўра, Исроил ҳарбийлари намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишган. 50 га яқин киши резина ўқи, етти киши қурол ўқидан тан жароҳати олган.
Энг йирик тўқнашувлар Наблус шаҳри яқинидаги Бейта қишлоғида бўлиб ўтди. У ерда шу йилнингмай ойидан бери норозилик намойишлари давом этиб келмоқда.
Сўнгги ҳафта ичида Байтда Исроил ҳарбийлари билан тўқнашувлар натижасида икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди.







