Калифорнияда Robinson R66 вертолети қулаб тушди
Куни кеча Американинг Калифорния штатида Robinson R66 вертолёти қулаб тушди.

Натижада бортда бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлди. Маҳаллий CBS13 телеканали хабарига кўра, вертолёт бортида 4 киши бўлган.
Колуз округ шерифи вертолёт Сакраменто шаҳри яқинида маҳаллий вақт билан 23:15 да қулагани, воқеа жойидан фавқулодда хизмат ва полиция ходимлари 4 кишининг жасадини топганини маълум қилган.
Воқеа сабаблари ҳозирча очиқланмаган.







