Шавкат Мирзиёев 5-6 август кунлари Туркманистонга боради
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг жорий ҳафтадаги режалари бўйича маълумотлар берди.

“Бу ҳафтада бир қатор тадбирлар кун тартибига киритилган. Жумладан, Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш бўйича тақдимот ҳамда ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши режалаштирилган.
Жума куни Президентимиз Туркманистоннинг Аваза шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашувида иштирок этади. Учрашувда қатор тадбирлар режалаштирилган”, деди Шерзод Асадов.







