Тимсоҳ ҳибсга олинди
Американинг Техас штатида тимсоҳ ҳибсга олинди. Бу ҳақда Fox news хабар қилмоқда.

Жониворнинг ҳовлидаги ҳовузда “берухсат”, эмин-эркин сузиб юрганини кўрган уй эгалари полицияга хабар қилишган.
Полициячиларда тимсоҳни ушлаб, табиатга қўйиб юбориш ваколати бўлмагани учун, жониворга айблов қўйишди. Судралиб юрувчи “жамоат тартибини бузиш, уй эгаси талабига бўйсунмай яланғоч ҳолатда чўмилиш ва полицияга қаршилик кўрсатиш”да айбланди.
Амалдаги қонунга кўра, тимсоҳ қўлга олиниб, шундан сўнг сув ҳавзаларидан бирига олиб кетилди.







