Толибон ҳаракати Афғонистон президентини йўқ қилиш билан таҳдид қилди
Бу ҳақда ҳаракат расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

Мужоҳиднинг қайд этишича, Ашраф Ғанининг барча нутқлари “қўрқувни назорат қилиш” га қаратилган. Ушбу хабарда Толибонга уруш эълон қилиш ёки уни шафқатсизликда айблаш президент “умрини узайтирмайди”, “Афғонистон халқи миллат хоинларини таъқиб қилиш ва одил судга беришга қарор қилди”, деб айтиб ўтилган.
Мужоҳиднинг ушбу баёноти Ғанининг Афғонистон парламентида Толибонни шафқатсизликда айблаб чиқиши ортидан юз берди. Афғонистон президенти Толибон жанг майдонида вазият ўзгармагунча тинчлик музокараларига қайтмаслигини алоҳида қайд этди.
Бундан аввал БМТнинг Афғонистондаги ваколатхонасига ҳужум уюштирилганлиги маълум қилинган эди.







