Туркия президенти ёнғинлардан зарар кўрган ҳудудларини табиий офат зонаси деб эълон қилди
Туркия президенти Ражаб Эрдўғон 30 июль, шанба куни мамлакатнинг ёнғинлардан зарар кўрган ҳудудларини табиий офат зонаси деб эълон қилди.

"Биз ўрмон ёнғинларидан зарар кўрган ҳудудларимизни офатлар зонаси деб эълон қилдик. Биз халқимизнинг яраларини даволаш ва зарарни бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўришда давом этамиз", - деб ёзади давлат раҳбари Телеграмда.
Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, Адана, Анталия, Муғла, Мерсин ва Усмония вилоятларида ўрмон ёнғинлари содир бўлган ҳудудлар табиий офатлар зонаси деб эълон қилинган.
Насиба Тўхтаева







