Туркиядаги террорчи гуруҳ ўрмон ёнғинларини уюштирганини тан олди
Туркияда ўрмон ёнғинлари беш кундан бери давом этмоқда.

Қурбонлар сони 8 кишига етди. 850 дан ортиқ одам жароҳатланган. Кўплаб аҳоли уй-жойсиз қолди. 40 даража иссиқ ҳаво алангани ўчиришни қийинлаштирмоқда. Анталия ва Мугладаги сайёҳлар курортларни тарк этишмоқда. Соҳил қўриқчилари ва мамлакат ҳарбий денгиз кучлари оммавий эвакуацияга тайёр турибди. Олов Бодрумнинг аҳоли яшаш пунктларигача етиб бориб, одамларни уйларини ташлаб кетишга мажбур қиляпти. Ўрмонга қасддан олов қўйилгани айтилмоқда. Туркияда террорчилик ташкилоти деб тан олинган “Олов болалари ташаббуси” ҳаракати ёнғинлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда “Yeni Şafak” газетаси хабар берди.
Аланга фронти қурғоқчилик ва кучли шамол туфайли кенгайишда давом этмоқда. Дам олиш кунлари Греция ғарбида ҳам 120 та аланга ўчоғи аниқланди. Улардан энг йириги Родос оролида қайд этилган. 4 та аҳоли яшаш пункти эвакуация қилинди.
Сицилияда алангани ўчиришга 800 дан ортиқ ўт ўчирувчи жалб этилган. Аммо орол ҳукумати алангага бас кела олмаётганини айтиб, Римдан ёрдам сўради. Италия ҳуқуқ-тартибот органлари ҳам аланга қасддан олов қўйиш оқибатида пайдо бўлганини айтишмоқда.т талаб қилинишини ҳам айтган.







