МакСим мустақил нафас ола бошлади
Машхур хонанда МакСим июнь ойида юқори даражали пневмония билан касалхонага ётқизилган эди. 19 июнь куни у реанимацияга ўтказилди ва сунъий кома ҳолатига туширилди.


Айни дамда олинган хабарларга кўра, МакСим ҳушига келди: у ЭСМО аппаратидан узилди, кислородли ниқоб орқали мустақил нафас ола бошлади.
Хонанда ҳали ҳам реанимацияда, бироқ шифокорлар аҳволи барқарор деб баҳоламоқда. Энг кўп азоб чеккан ўнг ўпка тузала бошлади.
Бироз аввал қўшиқчининг юраги ва ўпкасининг ўнг қисмида муаммолар ортгани айтилганди.







