Ўзбекистон

Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида биринчи ярим йиллик натижалари асосида йил охирига қадар ҳудудлар ва тармоқларда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинмоқда.

Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этди

 

 

Давлат раҳбари таъкидлашича, ўтган 6 ойда ялпи ички маҳсулот 6,2 фоизга ўсган. Бунга асосан саноат 8,5 фоиз, инвестициялар 5,9 фоиз ва хизматлар ҳажми 8 фоизга ошгани ҳисобига эришилди. Инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этди.

Ушбу даврда жами 200 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Саноатда юқори ўсиш суръатлари Қашқадарёда 26 фоиз, Сирдарёда 23, Жиззахда 15, Тошкент шаҳрида 14 ва Наманганда 12 фоизни ташкил этди.

Бундан ташқари, озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми республикада жами 14,7 фоизга ошган.

Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида биринчи ярим йилликда прогнозга нисбатан 2,5 баробар кўп ёки 5 минг 246 та лойиҳа амалга оширилган.

Ҳисобот даврида мамлакатда жами 53 минг янги кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, 2020 йилга нисбатан 14 фоизга ошган.

2021 йил биринчи ярим йилликда эса 190 минг гектар қўшимча ер майдонлари ўзлаштирилди. 2020 йилнинг биринчи ярмига нисбатан хизматлар кўрсатиш ҳажми 18,3 фоизга ошди.

Президент ҳудудлар ва тармоқларни барқарор ривожлантириш учун яратилаётган молиявий ва иқтисодий шароитларни санаб ўтди.

Жумладан, саноат тармоқларига бир ярим йил давомида 50 триллион сўмдан зиёд божхона имтиёзлари ва тариф преференциялари берилган. Биргина автомобиль саноатига 9,5 триллион сўмлик, нефть-газ тармоғига 2,8 триллион сўмлик божхона имтиёзлари тақдим этилган.

Сўнгги 3 йилда қишлоқ хўжалигига 1,5 триллион сўм субсидия ажратилди. Қишлоқ хўжалигини барча йўналишларида кластер тизими жорий қилиниб, уларга 2021 йилнинг ўзида 6 триллион сўмдан зиёд кредитлар берилди.

Чорвачилик соҳасида бошқарув Ветеринария қўмитасига берилиб, унинг таркибида алоҳида агентлик ташкил қилинди. Сўнгги 3 йилда соҳага 350 миллион долларга яқин имтиёзли маблағлар жалб этилди.

Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича алоҳида Президент қарори қабул қилиниб, тадбиркорлар учун зарур имтиёзлар ва барча имкониятлар яратиб берилди. Хусусан, биринчи босқичда 7 та тижорат банкига 1 триллион 575 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Давлат раҳбари йиғилишда автомобилсозлик, энергетика, кимё саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тўқимачилик, чарм саноати, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, жумладан, картошкачилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик, паррандачилик, озиқ-овқат саноати, хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик соҳаларини ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Йирик тармоқ саноат корхоналарида 86 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, электр энергияси генерация қувватларини 1 минг 800 мегаваттга ошириш, йирик маҳаллий саноат корхоналарида 60 триллион сўмлик юқори қўшилган қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқариш, тўқимачиликда 15,3 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва 1,7 миллиард долларлик экспортни таъминлаш, 3,5 миллион тонна пахта етиштириш, 1,5 миллион тонна гўшт, 6,5 миллион тонна сут ишлаб чиқариш, 1 минг 113 та маҳаллани жамоат транспорти билан қамраб олиш, йиллик инфляция даражасини прогноз кўрсаткичлари – 10 фоиз доирасида бўлишини таъминлаш шулар жумласидан.

Бош вазир ўринбосарлари, тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳисобот берди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этди | Zamon.uz