Токиодаги ёзги Олимпия ўйинларида 18 кишида коронавирус аниқланди
Токиодаги ёзги Олимпия ўйинларида бир кунда 18 та янги коронавирус инфекцияси қайд этилди.

Вирус юқтирганлардан бири - Греция спортчиси. У синхрон сузиш билан шуғулланади. Қайд этилишича, спортчи қиз карантинга олинган. Қолган беморларнинг шахси ва фуқаролиги тўғрисида маълумотлар йўқ.
Мусобоқа давомида коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 294 тага етди.
Насиба Тўхтаева







