"Толибон"лар Лашкаргоҳдаги миллий телемарказ офисини қўлга киритди
Бунинг оқибатида Ҳилменд ахборот воситаларидан буткул узилиб қолди.

Маълумотларга кўра, сўнгги икки кунда телемарказ биносида ҳеч ким бўлмаган.
Лашкаргоҳ Афғонистон жанубида жойлашган энг йирик вилоят — Ҳилменднинг маркази саналади.
Айни пайтда Ҳукумат кучлари билан "Толибон"лар ўртасида 15 та ҳудудда кураш кетмоқда.
Ҳукумат маълумотларига кўра, бир суткада 455 нафар “толибон” йўқ қилинган. “Толибон”лар ҳам Парвона ва Нангархарда бир қанча ҳарбий ярадор бўлгани ҳақида хабар тарқатган.
Бироз аввал , Афғонистон Ташқи Ишлар вазири Муҳаммад Ханиф Атмар Расмий Қобул фақат бир шарт билан “Толибон” билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилиб, бунинг учун Толибон терроризмни қўллаб-қувватлашни тўхтатиши кераклигини айтганди.
Шарофат Маҳмудова







